Нурсултон Назарбоев Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Елбасы расмий сайтига таяниб.

Азиз Қозоғистон фуқаролари!

Барчангизни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман!

1992 йил 7 майда мен Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларини ташкил этиш тўғрисида фармонга имзо чекдим.

Мустақилликка эришганимиздан бери биз ҳар доим мамлакатимизнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш, қуролли можароларнинг олдини олиш, Қуролли Кучларимизни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратганмиз.

Кучли ва қобилиятли армия суверен мамлакатнинг муҳим тимсолларидан биридир.

Қозоғистон армияси замонавий қуроллар билан жиҳозланган. Доимий машғулотлар ташкил этилади. Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Ҳарбийлар тинч вақтга муносиб қаҳрамонлик кўрсатиб, ўзларининг барча вазифаларини шараф билан бажармоқда. Бугунги кунда уларнинг аксарияти пандемияга қарши чора-тадбирларнинг олдинги сафида юртга хизмат қилмоқда.

Ҳурматли Ватан ҳимоячилари, она юртимиз тинчлигини шараф билан ҳимоя қилинг. Масъулият, адолат ва ватанпарварликнинг ёрқин намунаси бўлинг.

Бизнинг умумий вазифамиз халқимизнинг асосий қадриятлари бўлган бирлик, мустақиллик ва барқарорликни сақлашдир.

Байрамингиз муборак, азиз ватандошлар!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, куч-қувват ва фаровонлик тилайман!

Сўнгги хабарлар