Нурсултон Назарбоев Валентина Матвиенко билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Учрашув давомида Елбасы Қозоғистон ва Россия ўртасидаги барча соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform Елбасы сайтига таяниб.

«Россия нафақат бизнинг яхши қўшнимиз, балки стратегик шерик ҳамдир. Сизнинг ташрифингиз нафақат парламентлараро алоқаларни ривожлантиради, балки давлатлараро муносабатларни ҳам мустаҳкамлайди», - деди Қозоғистоннинг Биринчи Президенти.

Валентина Матвиенко Нурсултон Назарбоевни 6 июл - пойтахт куни ва бу йил нишонланадиган Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги билан билан табриклади.

«Сизларни яқинлашиб келаётган байрам - шаҳар куни билан чин қалбимдан табриклайман. Сиз ёш Қозоғистоннинг янги пойтахтини яратиш билан бевосита боғлиқсиз. Бу йил мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланади. Ушбу 30 йил бир зумда ўтиб кетди. Бугунги кунда Қозоғистон постсовет ҳудудидаги энг самарали давлатлардан бири ҳисобланади. Сиз ривожланган давлат институтлари ва маданиятли бозор иқтисодиётига эга бўлган мустақил суверен мамлакатни яратдингиз. Самарали йўл босиб ўтилди ва бугунги кунда Қозоғистон ўз номига, ўз юзига, ички ва ташқи сиёсатига эга бўлган жаҳон ҳамжамиятида обрўли давлатдир», - деди РФ Федерация Кенгаши раиси.



Валентина Матвиенко, айниқса, Елбасынинг Қозоғистон-Россия муносабатларининг шаклланиши ва ривожланишидаги ролини таъкидлади.

«Сиз ҳар доим Россия-Қозоғистон муносабатларини ўрнатишнинг қатъий издоши бўлгансиз. Чунки бу Қозоғистоннинг стратегик, геосиёсий ва миллий манфаатларига мос эди. Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз туфайли биз давлатлараро муносабатларни ўрнатишнинг самарали йўлидан ўтдик ва шу билан ўзаро манфаатли, тенг ҳуқуқли, ўзаро ҳурматли ҳамкорликнинг энг самарали моделини яратдик», - деди Валентина Матвиенко.

Сўнгги хабарлар