Нурсултон Назарбоев ва Давлат раҳбари иштирокида ҚХА сессияси бошланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Елбасы Нурсултон Назарбоев раислигида Қозоғистон Халқ ассамблеясининг «Бирлик, тинчлик ва тотувликнинг 30 йили» XXIX сессияси бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти, Елбасы ҚХА раиси Нурсултон Назарбоев бошчилигидаги сессияда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев иштирок этмоқда.

Сессияда 550 дан ортиқ киши онлайн тарзда иштирок этмоқда. Улар орасида барча вилоятлардан келган Ассамблея аъзолари, миллий ва минтақавий этномаданий бирлашмаларнинг раислари, парламент депутатлари, марказий ижроия органлари, сиёсий партиялар, диний бирлашмалар раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, илмий ва ижодий зиёлилар ҳамда оммавий ахборот воситалари бор.


Сўнгги хабарлар