Нурсултон Назарбоев Санкт-Петербургга келди
27 Декабрь 20:01

Нурсултон Назарбоев Санкт-Петербургга келди

SANKT-PETERBURG. Kazinform - Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев Санкт-Петербургга келди. У МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда Елбасы матбуот котиби Айдос Укибай Twitter саҳифасида маълум қилди.

«Елбасы Россия Федерацияси Президентининг таклифига биноан МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга келди», — дейилади хабарда.

Янгиликлар

Архив