Нурсултон Назарбоев референдумда овоз берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича умумреспублика референдумида овоз берди, дея хабар беради Kazinform Елбасы матбуот котиби Айдос Укибайга таяниб.

Эслатиб ўтамиз, бугун мамлакатда республика референдуми бўлиб ўтмоқда . Референдумда халқ Конституциянинг 33 та моддасига киритилган 56 та ўзгартириш бўйича овоз беради.

Республика референдумида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар рўйхати 11 миллион 722 минг 536 нафарни ташкил этади.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 52 хорижий давлатдаги элчихоналар ҳузурида референдум ўтказиш бўйича 65 та участка комиссиялари ташкил этилган. Уларда хорижда истиқомат қилаётган Қозоғистоннинг 11 350 га яқин фуқароси овоз бериши мумкин.

Сўнгги хабарлар