Нурсултон Назарбоев Олий суд раиси билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев Олий суд раиси Жакип Асанов билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Елбасы сайтига асосланиб.

Елбасыга мамлакат суд тизимини модернизация қилиш жараёни тўғрисида маълумот берилди.

Суҳбат давомида Ж.Асанов судларнинг сифатини оширишга ва судялар ишига аҳолининг ишончини оширишга қаратилган тадбирлар ҳақида ҳам сўз юритди.

Хусусан, бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича «100 та аниқ қадам» миллат режаси доирасида бир қатор тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти жамиятнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича ишларнинг муҳимлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар