Нурсултон Назарбоев Нур-Султан ва Алматида иккита тиббий марказ қуришни буюрди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нурсултон Назарбоев «Самруқ-Қазна» миллий фаровонлик жамғармаси бошқаруви раиси Ахметжан Есимовни қабул қилди, деб хабар беради Elbasy.kz.

Учрашувда Елбасы ҳозирги иқтисодий инқироз жамғарманинг барча компанияларига таъсир кўрсатганини таъкидлади.

А.Есимовнинг сўзларига кўра, Жамғарма компаниялар гуруҳи ходимларни қисқартиришга имкон бермади ва барча корхоналар ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Бундан ташқари, «Самруқ-Қазна» миллий фаровонлик жамғармаси« АЖ бошқаруви раиси ички соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти «Самруқ-Қазна« АЖ коронавирус пандемиясига қарши курашда фаол иштирок этиши зарурлигини таъкидлади.

«Жамғарма бошқаруви раиси сифатида мен «Самруқ-Қазна«нинг ички захираларидан йирик шаҳарларда - Нур-Султан ва Алматида иккита тиббиёт марказини қуриш учун маблағ ажратишни топшираман. Тиббий марказларнинг фаолияти илмий салоҳиятни сафарбар этишга қаратилади. Ушбу қадам келажак авлодни потенциал таҳдидлардан қутқаради. Ишончим комилки, Ҳукумат ва ҳокимлар ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлайди», - деди Нурсултон Назарбоев.

Учрашув охирида Қозоғистон Биринчи Президенти коронавирусдан вафот этганларнинг оилаларига яна бир бор таъзия билдирди ва қозоғистонликларни барча зарур хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Сўнгги хабарлар