Нурсултон Назарбоев «Nur Otan» партияси раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нурсултон Назарбоев «Nur Otan» партияси раисининг биринчи ўринбосари Бауржан Байбекни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Елбасы сайтига ҳавола қилиб.

Қозоғистоннинг Биринчи Президентига жамоатчилик билан алоқалар ва партия активи таркибини кучайтириш, шунингдек партия Сиёсий кенгаши кенгайтирилган мажлисини ўтказишга тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот берилди.

– 2019 йилда партияга 213 мингдан ортиқ фуқаро мурожаат қилди, бу олдинги йилгидан 34% кўп. Ижтимоий сўровнома натижаларига кўра, муаммо туғилганда ҳар тўртинчи фуқаро «Nur Otan» партиясига мурожаат қилиши аниқланди. Сизнинг топшириғингизга кўра ҳудудларга чиқиш қилинмоқда. Олис масканларга катта эътибор қаратяпмиз. Атирау вилоятининг Мақат ва Жлой туманларига бордик, - деди Б.Байбек.

Партиянинг аҳоли муаммоларини хал қилишда фаол иштирок этишини таъкидлар экан, Елбасы қозоғистонликлар турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ва ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида урғу берди.

– Атирау ва Астрахань ўртасида йўл қурилиши давом этмоқда. Ақтўбе ва Атирау шаҳарларини боғлаб турувчи йўл ҳам қурилади. Йирик автомагистраллар қурилиши якунлангач, вилоятлар ичидаги йўлларга эътибор қаратиш лозим. Бу одамлар учун муҳим, - деди Нурсултон Назарбоев.

Учрашув якунида «Nur Otan» партияси раҳбари аниқ вазифалар берди.

Сўнгги хабарлар