Нурсултон Назарбоев номига байрам табрикномалари ва телеграммалар келмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Нурсултон Назарбоев номига Пойтахт куни ва туғилган куни муносабати билан байрам табрикномалари ва телеграммалар келмоқда, деб хабар беради Кazinform Биринчи Президентнинг расмий сайтига таяниб.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўз телеграммасида Қозоғистоннинг замонавий тарихидаги барча муҳим босқичлар Нурсултон Назарбоев номи билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидлади. Владимир Путин Қозоғистоннинг Биринчи Президенти кўп йиллик давлат хизмати давомида ватандошларининг ҳурматига ва халқаро шарафга сазовор бўлганини айтди. Россия Федерацияси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг интеграция ташаббусларини амалга оширишдаги ролини алоҳида таъкидлади.

«Мамлакатларимиз ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ва стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш, Евроосиё маконида интеграция жараёнларини рағбатлантиришга қўшган ҳиссангиз катта», — дейилади Владимир Путин телеграммасида.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Нурсултон Назарбоевнинг икки мамлакат халқлари ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлади. Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги бугунги давлатлараро муносабатлар яхши қўшничилик намунаси эканини таъкидлади.

«Икки томонлама муносабатларни илгари суриш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссангизни юксак қадрлайман», — деди Си Цзиньпин ва Қозоғистон Биринчи Президентини исталган вақтда Хитойнинг фахрий меҳмони сифатида кутиб олишини қўшимча қилди.

Нурсултон Назарбоевнинг мамлакат Президенти вақтидаги ролини юқори баҳолаган телеграммаларида ўзларининг самимий қутловларини йўллаган хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари қаторида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин ва бошқалар бор.

Турли давлатлар раҳбарлари Қозоғистон Биринчи Президентининг мамлакатлар ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик ҳамкорлик ва дўстона муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳоладилар.

Байрам табригида Қозоғистон Нурсултон Назарбоев раҳнамолигида мустақиллик йилларида сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда муҳим ютуқларга эришиб, халқаро ҳамжамиятда муносиб ўрин эгаллагани таъкидланди.

Россия Федерацияси ва хорижий давлатларнинг давлат ва жамоат арбобларидан кўплаб хатлар келиб тушди. Унда Қозоғистон Биринчи Президентининг Евроосиё ҳудудида ҳамкорлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси қайд этилди.

Йил анъанасига кўра, Қозоғистон сиёсий арбоблари, маҳаллий ва хорижий ишбилармон гуруҳлар вакиллари томонидан кўплаб табриклар бўлди. Улар Нурсултон Назарбоевнинг мамлакатда сиёсий барқарорлик ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш борасидаги фаолиятига эътибор қаратдилар.

Қозоғистоннинг таниқли жамоат арбоблари, илм-фан ва ижодкор зиёлилар вакиллари Қозоғистоннинг Биринчи Президентини Пойтахт куни билан табриклаб, мустаҳкам соғлик тиладилар. Шу муносабат билан маданият арбоби, опера хонандаси М.Мудряк мамлакат равнақи, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида улкан ишларни амалга оширган Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан фахрланишини таъкидлади.

Нурсултон Назарбоевга сиҳат-саломатлик, битмас-туганмас куч-ғайрат тилаб, мамлакат ва хорижий давлатлар фуқароларидан кўплаб мактублар келди. Турли авлод вакиллари ва тадбиркорлар Нурсултон Назарбоевга Қозоғистон Президенти пайтидаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирди. Улар орасида Нур-Султан шаҳрида яшовчи опа-сингиллар Айжан ва Алия Айтқожиналар Биринчи Президентни таваллуд айёми билан табриклаб, шундай гўзал шаҳар учун чин дилдан миннатдорчилик билдирдилар. Алмати вилоятида яшовчи Н.Едигеева ўзининг илиқ ва самимий тилакларини шеърлар орқали изҳор этди.

Нурсултон Назарбоев келиб тушган мактублар билан танишиб, барча табрик мактублари муаллифларига самимий сўзлари ва илиқ тилаклари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Фото: elbasy.kz

Сўнгги хабарлар