Нурсултон Назарбоев Москвада Владимир Путин билан учрашади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - 30 июн куни Москвада Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти- Елбасы матбуот котиби - Айдос Укибай ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«30 июн куни Москвада Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтади. Музокаралар чоғида ЕОИИни янада ривожлантириш истиқболлари ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган», - деб ёзди Айдос Укибай.


Сўнгги хабарлар