Нурсултон Назарбоев Москва давлат университетига ташриф буюрди

None
None
MOSKVA. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетига ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform elbasy.kz сайтига ҳавола қилиб.

Нурсултон Назарбоев ректор В.Садовничий билан учрашиб, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Елбасы Кутубхонасининг Евроосиё интеграцияси ғоясига бағишланган кўргазма экспозицияси билан танишди ва университет музейига ташриф буюриб, Фахрий меҳмонлар китобига битик ёзиб қолдирди.

В.Садовничий билан учрашувда Елбасы М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети юқори обрўга ва халқаро миқёсда тан олинганини таъкидлаб ўтди.

Университет Россияда талаб юқори бўлган мутахассисликларни тайёрлаш бўйича энг йирик ва энг муҳим ўқув юртидир, - деди Нурсултон Назарбоев.






Қозоғистон Биринчи Президенти постсовет ҳудудида интеграция жараёнларининг ривожланиш тарихи ҳақида гапириб берди.

- Мен 1994 йил март ойида Москва давлат университетида Евроосиё иқтисодий иттифоқини яратиш ғоясини илгари сурган эдим. Ўша пайтда мен келажакдаги ҳамкорлик режаси концепциясини таклиф қилдим. Ва 2014 йилда биз Евроосиё иқтисодий иттифоқини таъсис этиш тўғрисидаги шартномани имзоладик, - деди Нурсултон Назарбоев.

Елбасы қийинчиликларга қарамай, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ўртасидаги савдо айланмаси ўсиб бораётганини таъкидлади.

- Қирқдан ортиқ мамлакат иттифоққа қўшилиш ниятини билдирди. Ҳозир дунёда интеграциясиз яшаш мумкин эмас. Интеграция давлатни янада ривожлантиришга имкон беради. Мен ЕОИИ истиқболли деб ҳисоблайман. Олдинда жуда кўп ишлар бор, - деди Қозоғистон Биринчи Президенти.

Бундан ташқари, Нурсултон Назарбоев Қозоғистон пойтахтида жойлашган Москва давлат университетининг филиали жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади.



- Россия Президенти билан келишувга биноан пойтахтимизда МДУнинг филиалини очдик. Энди филиал кенгаймоқда ва бўш жой этишмовчилиги мавжуд. Шу сабабли биз умумий майдони 20 минг квадрат метр бўлган ўқув биносини МДУнинг филиалига топширишни режалаштирмоқдамиз, - деди Президент.

Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг маълумотларига кўра, бино Сарарқа туманида жойлашган бўлиб, 800 ўқувчини қабул қила олади. Бундан ташқари, янги филиал биноси университетнинг илмий салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам беради.

- Агар биз олдинга силжишни ва илмий-техник тараққиётга эришишни истасак, биз таълимни ривожлантиришга доимо катта эътибор бошлашимиз керак. Шу сабабли биз Қозоғистонда Назарбоев университетини очдик. Шунингдек, биз университетга абитуриентларни тайёрлаш учун 22 та интеллектуал мактаблар қурдик, - деди Қозоғистон Биринчи Президенти.

Ўз навбатида, ректор Виктор Садовничий Нурсултон Назарбоевга ташрифи учун миннатдорчилик билдирди ва Евроосиё қитъасида интеграция жараёнларини кучайтиришда Президентнинг алоҳида ролини таъкидлади.

- Университетга бўлган муносабатингизни жуда қадрлайман ва сизнинг ЕОИИ ривожига қўшган ҳиссангиздан жуда таъсирландим. Сиз тўғри ва аниқ қарор қабул қилдингиз. Сиз доимо ҳамкорлик қилишга интилдингиз, - деди ректор.

Учрашув якунида Москва давлат университетининг фахрий доктори Нурсултон Назарбоевга олий мукофот - Москва университетининг Юлдузи топширилди.





Сўнгги хабарлар