Нурсултон Назарбоев Миллий банк раиси билан учрашди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев Миллий банк раиси Ерболат Досаев билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Елбасы расмий сайтига таяниб.

Учрашув давомида Нурсултон Назарбоевга 2021 йилда Қозоғистон иқтисодиётини ривожлантириш прогнозлари, шунингдек пандемия шароитида жаҳон бозорларидаги иқтисодий вазиятга умумий нуқтаи назар тақдим этилди.

Елбасыга молиявий барқарорликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ва Иқтисодий ўсишни тиклаш бўйича комплекс режани амалга ошириш тўғрисида маълумот берилди.

Миллий банк раиси Қозоғистоннинг халқаро захиралари ҳолати, Миллий жамғарма ва Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси маблағларини бошқаришнинг дастлабки натижалари тўғрисида сўзлаб берди.

Сўнгги хабарлар