Нурсултон Назарбоев металлургларни касб байрами билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларни металлурглар куни билан табриклади, деб хабар беради Elbasy.kz.

Ҳурматли металлургия саноати ишчилари ва фахрийлари!

Сизларни касб байрамингиз - Металлург куни билан табриклайман!

Металлургия - бу меҳнатсевар, масъулиятли одамлар ишлайдиган миллий иқтисодиётнинг асосий тармоқларидан биридир.

Бу ерда инсоннинг феъл-атвори ва иродаси мустаҳкамланади, мақсадларга эришишда қатъият ва матонат шаклланади.

Бир пайтлар ушбу ҳаёт мактабидан ўтганим ва катта тажриба тўплаганимдан фахрланаман. У менга кейинги ҳаёт йўлимда ёрдам берди.

Металлургларнинг меҳнатсеварлиги, қатъияти ва принципиаллиги катта ҳурмат ва самимий олқишга лойиқдир.

Сиз ўзингизнинг ишингиз орқали Қозоғистоннинг иқтисодий гуллаб-яшнашига катта ҳисса қўшасиз. Ишончим комилки, сизнинг меҳнатингиз ва катта маҳоратингиз бундан кейин ҳам Ватанимиз равнақига ҳисса қўшади.

Сизларга муваффақиятлар, соғлиқ ва фаровонлик тилайман!


Сўнгги хабарлар