Нурсултон Назарбоев ҚР Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нурсултан Назарбаев ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеубердини қабул қилди. Учрашув давомида Қозоғистоннинг Биринчи Президенти иштирокида жорий йилда амалга ошириладиган ташқи сиёсий тадбирлар жадвали муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform Elbasy.kz сайтига асосланиб.

Нурсултан Назарбаев фахрий раислигида яқинда бўлиб ўтадиган Олий Евроосиё Иқтисодий Кенгаши, Туркийзабон Давлатларнинг Ҳамкорлик Кенгаши (Туркий Кенгаш) ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг консултатив йиғилишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Елбасыга Қозоғистоннинг иттифоқчилари ва стратегик шериклари бўлган давлатлардаги вазият, шунингдек, мамлакатимизнинг ЕОИИдаги раислиги остидаги ишларнинг устувор йўналишлари тўғрисида маълумот берилди.

Сўнгги хабарлар