Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларни Наврўз байрами билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларни Наврўз байрами билан табриклади. Кazinform Елбасы табригининг тўлиқ матнини эълон қилади.

Ҳурматли қозоғистонликлар!

Сизларни Улуснинг улуғ куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Кўп асрлик тарихга эга Наврўз байрами бугун юрт бирлиги, тотувлиги ва барқарорлигининг ёрқин тимсолига айланди.

Қозоқ халқининг буюк маданияти ва бой анъаналаридан баҳра олган байрам меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, тинчлик ва ҳурмат каби азалий қадриятларнинг тимсоли ҳисобланади.

Шубҳасиз, бугун дунёнинг турли бурчакларида бўлаётган воқеалар ушбу байрамнинг аҳамиятини янада оширди. Бу кўпмиллатли юртимиздаги ижтимоий тотувлик, тинчлик ва фаровонлик қадрини англашга ёрдам беради.

Ҳаётбахш баҳор байрами кўнглимизни мунаввар айлаб, Ватанимиз фаровонлиги йўлида янги марраларни забт этишимиз учун куч-қувват, битмас-туганмас ғайрат бағишлайди.

Улуғ айёмда барчангизга мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилайман! Наврўз байрами оилаларингизга омад, файзу барака олиб келсин!


Сўнгги хабарлар