Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Православ черковининг энг юқори мукофоти билан тақдирланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Православ черковининг олий мукофоти – «Миннатдорчилик» ордени билан тақдирланди, деб хабар беради Elbasy.kz.

Қозоғистон Православ черкови раҳбари, Астана ва Қозоғистон метрополити Александр Қозоғистоннинг Биринчи Президентини «Миннатдорчилик» ордени билан тақдирлади ва Елбасынинг мамлакатда динлараро тотувликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини таъкидлади.

- Сиз Қозоғистоннинг гуллаб-яшнаши учун кўп иш қилдингиз. Асосийси динлараро тинчлик ва миллатлараро тотувлик. Бу бизнинг халқимиз фаровонлигига, давлатни ривожлантиришга имкон беради. Омма номидан сизга алоҳида миннатдорчилик билдиришга ижозат беринг. Сиз ўз ҳаётингизни Ватанга хизмат қилишга бағишладингиз, - деди Астана ва Қозоғистон Метрополити.



Нурсултон Назарбоев метрополит Александрга динлараро ва миллатлараро тинчлик ва тотувликни сақлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

- Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ биз бағрикенглик сиёсатини олиб бордик, барча этник гуруҳлар ва динлар ўртасидаги дўстлик ва ишончни мустаҳкамладик. Бирлик ва дўстлик барқарорлик ва ривожланиш гаровидир, - деди Қозоғистоннинг Биринчи Президенти.

Президент православ христианларини ва барча қозоғистонликларни Рождество билан табриклади.

- Мен Қозоғистоннинг барча православ христианларини Рождество билан табриклайман. Улар мамлакатимиз тараққиётига, дўстлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқдалар. Барчангизга фаровонлик, яхши кайфият ва оилавий бахт тилайман, - деди Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти бугунги кунда тинчлик, осойишталик ва тотувлик Қозоғистон жамиятининг ажралмас қисми эканлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар