Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқини Наврўз байрами билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform –Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқини Наврўз байрами билан табриклади, деб хабар беради Kazinform elbasy.kz расмий сайтига таяниб.

«Ҳурматли Қозоғистон халқи!

Сизларни Улуснинг улуғ куни - Наврўз байрами билан табриклайман!

Баҳорнинг кун билан туннинг тенглашиш – барча қозоғистонликлар учун узоқ кутилган ва алоҳида байрамдир.

Халқимизнинг буюк маданияти ва бой урф-одатларини акс эттирувчи Наврўз байрами Қозоғистонда яшовчи барча этник вакилларини бирлаштиради.

Мустақиллик йилларида ушбу байрам миллий бирликнинг ёрқин рамзига айланди. Бу тинчлик, барқарорлик ва миллатлараро тотувлик давлатимизнинг уйғун ривожланишининг асоси ва унинг буюк ғалабалари кафолати эканлигини исботлайди.

Биз Мустақилликнинг ушбу асосий қадриятларини сақлашимиз ва янада мустаҳкамлашимиз керак. Қозоғистонликлар бу вазифани муносиб бажаришмоқда. Келажакда ҳам шундай бўлишига аминман.

Ушбу қуёшли байрамда мен чин дилдан Ватанимиз - Қозоғистон Республикасига тинчлик ва фаровонлик тилайман.

Оилаларингизни тинчлик ва тотувлик, яхшилик ва фаровонлик ҳеч қачон тарк этмасин!

Барчангизга бахт, соғлик ва фаровонлик тилайман!», - дейилади Биринчи Президентнинг табригида.

Сўнгги хабарлар