Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси ўринбосарини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари Жансеит Туймебаевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Elbasy сайтига ҳавола қилиб.

Учрашув давомида Қозоғистон Биринчи Президентига Қозоғистон халқи Ассамблеяси ва ҳудудий дўстлик уйлари иш режасининг бажарилиши ҳақида маълумот берилди.

- 1995 йилда биз кўп миллатли давлатнинг барча фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҚХА туздик. Кейинчалик Ассамблея конституциявий органга айланди. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ биз ҳар доим мамлакатимиздаги барча этник гуруҳларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаб келганмиз, - деди Елбасы.

Биринчи Президентнинг таъкидлашича, Қозоғистон халқи Ассамблеяси аппарати маданий ва кўнгилочар тадбирларни ўтказишга эмас, биринчи навбатда, таҳлилий ишларга йўналтирилиши керак.

- Ўтган 30 йил ичида биз барча ютуқларга қозоғистонликларнинг бирлиги ва бирдамлиги туфайли эришдик. Бизнинг кўп миллатли давлат эканлигимиз бизнинг устунлигимиздир, - деди ҚХА раиси.

Нурсултон Назарбоев, барча аппаратлар ва ҳудудий идораларни қайта ишга туширишга қаратилган аудит ўтказишни буюрди.

Ўз навбатида Ж.Туймебаев Ассамблеянинг эксперт ва илмий фаолиятини кучайтириш, миллатлараро муносабатлар соҳасида тадқиқотлар ўтказиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Учрашув якунида Қозоғистон Биринчи Президенти бирқатор аниқ топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар