Нурсултон Назарбоев коронавирус қурбонлари оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы коронавирус эпидемияси қурбонлари оилалари ва яқинларига таъзия билдирди.

Бу ҳақда бугун Елбасы расмий сайтида маълум қилинди.

Азиз қозоғистонликлар!

Бугунги кунда Қозоғистон мисли кўрилмаган мураккаб вазиятга дуч келди. Хавфли эпидемия бизнинг шаҳар ва қишлоқларимизга тарқалди ва афсуски қурбонлар бор.

Президент қарори билан 13 июль коронавирус эпидемияси қурбонлари хотирасига Умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

Эпидемия халқимиз ҳаётига зомин бўлмоқда. Бундан барчамиз ҳам чуқур қайғуга ботдик. Ҳар бир ўлим ортида қайғуга-ҳасратга ботган ота-оналар, қиз ва ўғиллар, дўсту биродарлари қолди.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдираман.

Бирлигимиз ва яхлитлигимиз туфайли биз кўплаб синовларга бардош бериб келганмиз. Умид қиламанки, биз бирдамлик билан бу қийинчиликни ҳам енгамиз.
Сўнгги хабарлар