+7 (701) 759 90 19
USD 375.87 EUR 406.24
RUB 5.84 CNY 53.45
Янгиликлар

Нурсултон Назарбоев Конституцион Кенгаш йиғилишида иштирок этди

22 Январь 10:06
Баҳам кўринг:
Нурсултон Назарбоев Конституцион Кенгаш йиғилишида иштирок этди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нурсултон Назарбоев Конституцион Кенгаш йиғилишида иштирок этди, деб хабар беради Елбасы расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар
АҚШда Қозоғистон фуқаролари манфаатини ҳимоя қилувчи қонун қабул қилинди Оддий одамлар билан тўғри мулоқот қилиш керак - Нурсултон Назарбоев Елбасы: Коронавирус Хитой ва Қозоғистон иқтисодиётига салбий таъсир қилиши мумкин

Йиғилишда ҚР «Турар жой муносабатлари тўғрисида»ги Қонуни 107-моддаси 8) бандини ноконституциявий деб тан олиш масаласи кўрилди.

«Фуқароларнинг турар жой ҳуқуқларини амалга ошириш масаласи давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишидир», - деди ҚР Биринчи Президенти.

Конституцион Кенгаш Раиси Қ.Мами йиғилиш мамлакат конституцион ривожланиши тарихида катта воқеа эканлигини таъкидлади.

«Қозоғистон Республикаси Конституцияси 71-моддаси 1-бандига мувофиқ, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы умрбод Конституцион Кенгаши аъзосидир», - деди Қ.Мами.



Тадбирда Ҳукумат, Парламент Сенати ва Мажилиси, Олий Суд, Бош прокуратура вакиллари ва экспертлар фикри тингланди.



Ушбу норма такомиллаштирилмагани ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишда тўсқинлик қилиши мумкинлиги таъкидланди.

Иштирокчилар фикри ва жавоблари тинглангандан сўнг Конституцион Кенгаш норматив қарор қабул қилди. Қарор матбуотда эълон қилинади.

«Давлат ижтимоий сиёсати жиҳатидан қонунчилик базани такомиллаштириш алоҳида аҳамиятга эгадир», - деди Нурсултон Назарбоев.

Турар жой ҳуқуқини амалга ошириш масаласи аҳоли фаровонлигига бевосита боғлиқлиги таъкидлаб ўтилди.

«Менинг топшириғим бўйича бирқанча давлат дастури амалга оширилди. Авваллари турар жой сотиб олиш имкони бўлмаган қозоғистонликлар учун турар жойнинг арзон бўлиши таъминланди», - деди Елбасы.

Шунингдек, Нурсултон Назарбоев Конституцияни ҳурмат қилиш ва унга қатъий амал қилиш мамлакат равнақининг кафолати эканлигини ва Конституциянинг 25 йиллик юбилейи арафасида ушбу масаланинг муҳимлиги ортиб бораётганлигини айтди.





Калит сўзлар: Қонун, Конституция, Жамият,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив