Нурсултон Назарбоев ёшларни кўпроқ спорт билан шуғулланишга чақирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Елбасы Нурсултан Назарбаев ёшларни кўпроқ спорт билан шуғулланишга чақирди, деб хабар беради Kazinform.

«Спорт орқали ғалаба қозониш истаги, куч, мақсадга эришишга интилиш каби муҳим фазилатлар ривожланади. Спорт - бу соғлиқ, руҳнинг кучи, ватанпарварлик. Мен ёшларимизни кўпроқ жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга чақираман», - деб ёзди Нурсултан Назарбаев ўзининг Instagram саҳифасида.

Қайд этиш керакки, Нурсултан Назарбаев спортга алоҳида эътибор беради. Уч йил олдин Нурсултан Назарбаев «Challenge Другой ты!» номли республика спорт тадбирини қўллаб-қувватлаш мақсадида акция иштирокчиларига видеомурожаат юборди. Бу ташаббуснинг мақсади – мамлакат аҳолиси ўртасида жисмоний тарбия ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдир. Акция доирасида таниқли маҳаллий спортчилар, мамлакат маданият ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида очиқ машғулотлар ўтказилди.




Сўнгги хабарлар