Нурсултон Назарбоев ЕОИИ норасмий саммитида иштирок этади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий иттифоқининг норасмий саммитига Евроосиё олий иқтисодий кенгашининг Фаҳрий раиси сифатида ҚР Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев лутфан таклиф этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Берик Уалига ҳавола қилиб Kazinform хабар беради.

«Менга Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий иттифоқининг норасмий саммитида иштирок этиши ёки иштирок этмаслиги ҳақида кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Шу муносабат билан саммитда юртимиз номидан Евроосиё олий иқтисодий кенгашининг Фаҳрий раиси сифатида ҚР Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев иштирок этишини маълум қиламан. Амалиётга кўра, Давлат раҳбари ва Елбасы хорижга бирга сафарга чиқишмайди. Елбасы тегишли ҳужжатларни муҳокама қилиш чоғида ўз фикрини айтишга ҳақлидир. Ҳужжатларни имзолаш ваколати эса Президентга тегишли», - деб ёзди Берик Уали Facebook саҳифасида.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 20 декабрда Миллий жамоатчилик ишонч кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар