Нурсултон Назарбоев дипломатик форумда иштирок этиш учун Анталияга учиб келди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев Туркиянинг Анталия шаҳрига келди. Бу ҳақда Биринчи Президент матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Нурсултон Назарбоев Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг таклифига биноан дипломатик форумда иштирок этиш учун Анталияга учиб келди», — деб ёзди Айдос Укибай Twitter саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, Анталия дипломатик форуми долзарб глобал ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинадиган майдондир.

Бу йилги форум «Дипломатияни қайта кодлаш» мавзусида бўлиб ўтади.


Сўнгги хабарлар