Нурсултон Назарбоев Бош муфтий билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев Бош муфтий Науризбай хожи Тағанўғли билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Еlbasy сайтига ҳавола қилиб.

Учрашув давомида диний соҳадаги жорий вазият муҳокама қилинди ва Қозоғистоннинг тарихий ва маънавий бойлигини сақлашга қаратилган тадбирларга эътибор берилди.

Шунингдек, Қозоғистон Биринчи Президенти Науризбай хожи Тағанўғлини Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Бош муфтий этиб сайлангани билан табриклади.

- Сайланишингиз билан табриклайман. Сизнинг тегишли билим ва тажрибага эгалигингизни биламан. Ишларингизда муваффақиятлар тилайман, - деди Елбасы.

Сўнгги хабарлар