Нурсултон Назарбоев БМТ Бош Ассамблеяси олий даражадаги ялпи мажлиси иштирокчиларига мурожаат қилди
Тадбир Қозоғистон Биринчи Президентининг видеомурожаат билан очилди. Нурсултон Назарбоев глобал хавфсизликни таъминлашга қаратилган тадбирларнинг муҳимлигини таъкидлаб, Қозоғистон дипломатиясининг ядро қуролларига қарши саъй-ҳаракатларини халқаро майдонда илгари суриш бўйича алоҳида ҳаракатларини қайд этди.
- Ўттиз йил олдин мен дунёдаги энг йирик ядро полигонларидан бири - Семипалатинск ядро полигонини ёпиш тўғрисида фармонга имзо чекдим. Бу инсоният тарихида ядровий синовларни қонуний равишда тақиқлаш ҳақидаги биринчи қарор эди. Семипалатинск полигонидан кейин дунёнинг бошқа полигонлари ҳам ёпилди ёки тўхтатиб қўйилди. Ядро синовларини тақиқлаш глобал тус олди, - деди Нурсултон Назарбоев.
Видеомурожаатнинг тўлиқ версиясини қуйидаги видеода кўриш мумкин.