Нурсултон Назарбоев: Ҳайит байрами эътиқодидан қатъий назар, барча қозоғистонликларни бирлаштиради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларни Рамазон ҳайити байрами билан табриклади, дея хабар беради Kazinform elbasy.kz сайтига таяниб.

Азиз ватандошлар!

Барчангизни мусулмонларнинг муборак Рамазон ҳайити байрами билан табриклайман!

Рамазон ойининг охирида нишонланадиган ушбу байрам Исломнинг энг муҳим маънавий қадриятлари - эзгулик, саҳийлик ва меҳр-оқибатни тараннум этади.

Ислом барчамизни тинчликка, бирликка ва барқарорликка чақиради. Ушбу қадриятлар нафақат мусулмонлар учун, балки барча динлар вакилларига ҳам яқиндир. Шунинг учун, бизнинг мамлакатимизда Рамазон ҳайити, диний эътиқодидан қатъи назар, барча қозоғистонликларни бирлаштиради.

Ушбу анъаналарни янада мустаҳкамлаш, ахлоқий қадриятларни эъзозлаш жуда муҳимдир. Бу Қозоғистоннинг барқарор ва ишончли ривожланишининг асосидир.

Байрам кунлари хайрли ишлар амалга оширилади, яқинларига ғамхўрлик кўрсатилади, муҳтожларга ёрдам кўрсатилади. Байрам жамиятда ўзаро тушуниш ва ҳамжиҳатликни кучайтиради.

Ушбу муқаддас кунда бўлгани каби, бизнинг ҳаётимиз ҳам хайрли ишлар, яхши фикрлар ва меҳрибонликка тўлсин.

Барча қозоғистонликларга маънавий куч, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман!

Ҳайит муборак!
Сўнгги хабарлар