Нурсултон Назарбоев: Ҳайит байрами барча қозоғистонликларни бирлаштирадиган байрамдир

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев Рамазон ҳайити байрами билан табриклади, деб хабар беради Kazinform elbasy.kzга таяниб.

«Азиз ватандошлар!

Сизларни Рамазон ҳайити байрами билан чин қалбимдан табриклайман!

Буюк байрам ҳар бир оилага қувонч, яхшилик ва фаровонлик келтирсин.

Рамазон ҳайити - тинчлик ва ҳамжиҳатликка чорлайдиган исломнинг кўп асрлик муқаддас анъаналарининг рамзи.

Меҳрибонлик, маънавий покланиш ва эзгу ишлар барча миллат ва динларнинг фазилатларидир. Қозоғистон халқини ушбу қадриятлар бирлаштиради. Шунинг учун Рамазон ҳайити - бу ҳақиқатан ҳам барча қозоғистонликларни бирлаштирадиган байрамдир.

Сизларни ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликка асосланган ушбу яхши анъаналарни давом эттиришга чақираман.

Рамазон ҳайитида барчангизга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман!

Ҳайит муборак бўлсин!», - деди Елбасы.


Сўнгги хабарлар