Нурсултон Назарбоев «Ал-Азҳар» университети бош имоми шайх Аҳмад ат-Тойиб билан учрашди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистон пойтахтидаги бош масжидда жума намозидан сўнг Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев «Ал-Азҳар» университети бош имоми шайх Аҳмад ат-Тойиб билан учрашди, дея хабар бермоқда Kazinform elbasy.kz сайтига таяниб.

Томонлар жаҳондаги конфессиялараро мулоқотнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар, бу жараёнда Қозоғистонда ўтказилаётган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съездининг муҳим ўрни борлигини таъкидладилар.



Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Қозоғистон ва Миср ўртасидаги муносабатларнинг ўрнатилиши жараёни, жумладан, олий таълим соҳасидаги алоқалар ҳақида ўз хотиралари билан ўртоқлашди.



Нурсултон Назарбоев ҳам Аҳмад ат-Тойибнинг Конгрессдаги нутқининг асосий тезисларини қўллаб-қувватлади ва диний етакчилар ўртасида очиқ мулоқотни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Фото: elbasy.kz


Сўнгги хабарлар