Нурсултон Назарбоев АҚШнинг собиқ Вице-Президенти Альберт Гор билан телефон орқали суҳбатлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Елбасы Нурсултон Назарбоев АҚШнинг собиқ Вице-Президенти Альберт Гор билан телефон орқали сўзлашди, деб хабар беради Kazinform Елбасынинг расмий сайтига асосланиб.

Томонлар 1994-1999 йилларда сиёсий ва иқтисодий соҳаларда Қозоғистон-Америка икки томонлама муносабатларини чуқурлаштириш бўйича Н. Назарбоев-А.Гор қўшма комиссиясининг самарали ишига юқори баҳо бердилар.

Нурсултон Назарбоев ва Альберт Гор атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш соҳасида Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Елбасы ва АҚШнинг собиқ Вице-Президенти халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан, COVID-19 пандемиясини бартараф этиш, дунёда ва Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашдилар.

Ишонч инқирози, санкциялар қарама-қаршилиги ва жаҳон қудратлари ўртасидаги рақобатнинг янги даражасидан хавотир билдирди.

Шу муносабат билан Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти сайёрамизнинг долзарб масалалари бўйича Россия, АҚШ, Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасида кенг қамровли стратегик мулоқотни бошлаш ташаббусига эътибор қаратди.

Телефон суҳбати Америка томонининг ташаббуси билан амалга оширилди.


Сўнгги хабарлар