+7 (701) 759 90 19
USD 447.67 EUR 491.36
RUB 5.74 CNY 63.07
Янгиликлар

Нурсултон Назарбоев АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан учрашди

2 Февраль 20:14
Баҳам кўринг:
Нурсултон Назарбоев АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нурсултон Назарбоев Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Майк Помпео билан учрашди, деб хабар беради Елбасы расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар
АҚШда коронавирус қурбонлари 100 мингдан ошиб кетиши мумкин Халқимиз бирдамлиги мустаҳкамдир – Елбасы Наврўз билан табриклади Елбасы Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали сўзлашди

Суҳбат чоғида Майк Помпео Қозоғистоннинг Биринчи Президентига АҚШ Президенти Дональд Трампнинг илиқ муносабатини етказди.

Нурсултон Назарбоев икки мамлакатнинг стратегик шериклигини мустаҳкамлашга йўналтирилган саъи-ҳаракатлар ва чора-тадбирларга тўхталди.

– Мустақилликнинг илк йилларида биз «Шеврон» компанияси билан келишувга эришдик. Ўша лаҳзадан бошлаб Қозоғистонга Америка инвестициялари келишни бошлади. Бугунги кунда бизда 410 бирлашган корхона фаолият олиб бормоқдаю Америка инвестицияларининг ҳажми 45 миллиард доллардан ошиб кетди, - деди Елбасы.

Ўз навбатида Майк Помпео Қозоғистонга сафари ва музокаралар натижалари ҳақида маълумот берди.

– Мен Президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазири билан муҳим учрашувлар ўтказдим. Сиз Америка Қўшма Штатларининг аввалдан келаётган дўстисиз. Мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли шериклик шаклланган. Қозоғистондаги ижобий ўзгаришлар шахсан Сизнинг меҳнатингиз самараси деб биламан. Юртингизнинг ривожланиш суръатлари мени қойил қолдирди, - деди АҚШ Давлат котиби.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив