Нурсултон Назарбоев: 9 май – шон-шуҳратимиз намоёнидир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларни Ғалабанинг 75 йиллиги билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Елбасы расмий сайтига таяниб.

Азиз ватандошлар!

Ҳурматли фахрийлар!

Сизларни Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман!

9 май - шон-шуҳратимиз намоёнидир.

Шу куни биз инсоният тарихидаги энг шафқатсиз урушда ғолиб чиққан қаҳрамонларга ҳурмат кўрсатамиз.

Жанг майдонида кўрсатган қаҳрамонлиги ва фронтдаги машаққатли меҳнатлари учун ҳурмат қиламиз.

Бу ҳақиқий жасорат, ҳарбий шон-шараф ва ватанпарварлик байрамидир.

Барчангиз яхши биласиз, ғалабага осонлик билан эришилгани йўқ.

Миллионлаб одамлар фашизм устидан ғалаба қозониб, кейинги авлоднинг бахти ва фаровонлиги учун жонини фидо қилди.

Қозоғистон умумий ғалабага салмоқли ҳисса қўшди.

Мамлакатнинг ҳар бешинчи фуқароси фронтга кетди.

Уларнинг аксарияти жанг майдонидан қайтиб келмади.

Қозоғистонликлар қаҳрамонлик ва мустаҳкам бирликнинг ёрқин намунасини намойиш этдилар.

Бизнинг жасур оталаримиз Брест қалъасини, Москва ва Ленинградни ҳимоя қилиш учун жон бериб, Сталинград ва Курск жангларида фидокорона жанг олиб боришди ва душман босиб олган ҳудудларни озод қилдилар.

Берлиндаги Рейхстагга Ғалаба байроғини ўрнатди.

500га яқин қозоғистонлик Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди.

Қаҳрамонларга ҳурмат кўрсатиш, фахрийларга ғамхўрлик қилиш, халқнинг бирлиги ва яхлитлигини сақлаш бизнинг муқаддас бурчимиздир.

Мамлакатимиз бирлиги - муваффақиятимизнинг асосий гаровидир.

Мен барча қозоғистонликларни, уруш ва меҳнат фахрийларини Ғалаба куни билан табриклайман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, қут-барака ва фаровонлик тилайман!


Сўнгги хабарлар