Нур-Султаннинг «Барс» жамоаси келаси мавсум режасини тасдиқлади
28 Июнь 19:41

Нур-Султаннинг «Барс» жамоаси келаси мавсум режасини тасдиқлади

NUR-SULTAN. Кazinform – Нур-Султаннинг «Барс» жамоаси хоккей бўйича бўлажак мавсум режасини тасдиқлади. Жамоа 14 июл куни таътилга жўнаб кетади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Дастлабки икки кун давомида хоккейчилар тиббий кўрикдан ўтадилар. Тест синовлари 16 июлга белгиланган. Кейин 17 июлдан 15 августга қадар пойтахтда йиғиннинг биринчи босқичи бошланади.

Жамоа 16-20 август кунлари Қозоғистон Республикаси Президенти кубоги баҳсларида иштирок этади. Турнирда Россиянинг «Автомобилист», «Металлург» (Магнитогорск), «Нефтехимик» (Нижнекамск) ва Хитойнинг «Куньлунь Ред Стар» (Пекин) клублари иштирок этади.

Йиғиннинг навбатдаги босқичи 21-23 август кунлари «Барс Арена»да бўлиб ўтади.

«Барс» 24-27 август кунлари Россиянинг Челябинск вилояти губернатори кубоги баҳсларида иштирок этади. Рақиблар: Россиянинг «Металлург» (Магнитогорск), «Автомобилист» (Екатеринбург) ва «Трактор» (Челябинск).

Қитъа хоккей лигаси мавсумининг очилиши 1 сентябрга белгиланган.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Янгиликлар

Архив