Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Нур-Султандан Алмати, Қостанай ва Чимкентга қўшимча поездлар қатнай бошлайди

30 Июнь 19:15

NUR-SUILTAN. Кazinform – Қозоғистон поездларида янги хизмат кўрсатиш стандарти жорий этилди. Бу ҳақда «Йўловчи ташиш» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Жанибек Тайжанов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Бугунги кунда мамлакатимизда 138 та поезд йўналиши мавжуд. Улар орасида 104 та йўналиш бўйича ташиш учун масъулмиз. Хусусий транспорт компаниялари бошқа йўналишлар учун жавобгардир. Республикада миллий транспорт компаниясидан ташқари 9 та хусусий корхона фаолият юритмоқда. Июл ва август ойларида «Нур-Султан – Қостанай», «Нур-Султан – Алмати» ва «Нур-Султан – Чимкент» йўналишларида қўшимча поездлар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилган. Улар орасида Тальго поезди аввалги 2 та йўналишда ҳаракатланади. Ҳаммаси бўлиб ҚТЖга тегишли 2215 та вагон бор. Улар орасида 1429 та собиқ стандарт вагонлар ва 670 та Тальго вагонлари бор», — деди Жанибек Тайжанов.

Бошқарув раисининг сўзларига кўра, мамлакатда поездлар қатнови бўйича янги стандарт жорий этилган.

«Янги стандарт тозалик ва хизматни ўз ичига олади. Поездлар билан боғлиқ аввалги муаммо – чипта брокерлари ва чипталарни оммавий харид қилиш ва танқисликни келтириб чиқариш муаммоси ҳал қилинди. «Мобиус» чипта сотиш тизими ана шу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида 2 йил аввал ишга туширилган эди. Янги тизим ўз самарасини кўрсатди. Ҳозир ҳеч қандай чайқовчилик йўқ», - дейди у.

Шунингдек, «Йўловчи ташиш» АЖ раҳбарининг айтишича, Қозоғистон МДҲ давлатлари орасида пандемиядан кейин халқаро поездлар қатновини тиклаган биринчи давлатдир.

«Бугунги кунда 11 та халқаро поезд қатнови амалга оширилмоқда. Улар Россиянинг Астрахан, Омск, Самара шаҳарларига борадилар. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қирғизистон пойтахти Бишкекгача поездлар қатнайди», — деди Ж. Тайжанов.

Муаллиф: Али Ибраев

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар