Нур-Султандаги янги масжиднинг ҳовлиси катта истироҳат боғига айланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан яқинидаги янги масжиднинг кириш хиёбони олдида жамоат майдони очилади, дея хабар беради Kazinform пойтахт ҳокими Алтай Кўлгиновнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига таяниб.

Унга кўра, бу ерда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жамоат майдони шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг вақтини самарали ўтказиши учун энг жозибали масканлардан бирига айланади. Жамоат майдони Мангилик Ел, Қабанбай батир шоҳ кўчалари оралиғиза, Ҳусейн Бен Талал кўчаси бўйида жойлашган.



«Марказий хиёбонда 300 метр узунликдаги фаввора, шунингдек, сояли чодирлар, кичик меъморий иншоотлар, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Юриш, дам олиш, тўхташ жойи ва ҳ.к. режалаштирилган. Ҳар йили биз қўшимча ободонлаштириш ишларини олиб борамиз ва жамоат жойларини яхшилаяпмиз. Бу ер вақти келиб катта хиёбонга айланади», - деб ёзади ҳоким.

Масжиднинг ўзига келсак, у мамлакатдаги ва Марказий Осиёдаги энг катта масжиддир. Асосий гумбазининг баландлиги 90 метр, миноралари 130 метр. Масжид сиғими 30 минг кишига мўлжалланган. Масжид қурилиши ҳомийлик ҳисобидан амалга оширилмоқда.





Сўнгги хабарлар