Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Нур-Султандаги мактаблар, кўча ва хиёбонлар тарихий шахслар номи билан аталмоқда

22 Июнь 09:53

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳридаги мактаблар, кўча ва хиёбонлар тарихий шахслар номи билан аталмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Нур-Султан шаҳар тилларни ривожлантириш ва архивлар бошқармаси бошлиғи Сакен Есиркепнинг сўзларига кўра, 30 та кўча, 3 та хиёбон, 6 та мактабга машҳур шахслар номи бериляпти, 7 та кўчага ном берилмоқда.

Хусусан, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, авиация генерал-майори Талғат Бигелдинов, атоқли давлат ва жамоат арбоби Темирбек Жургенов, Алаш ҳаракатининг атоқли вакили, қозоқ шеъриятининг атоқли намояндаси Мағжан Жумабаев, Қозоғистон халқ ёзувчиси, таниқли шоир Қадир Мирза Али, машҳур қозоқ куйчиси, дўмбрачи Таттимбет каби исмлари берилади.

Айтиш жоизки, айни пайтда Нур-Султан шаҳрида номдаги таркибий қисмларнинг умумий сони 1119 тани ташкил этади, жумладан, 17 та хиёбон, 789 та кўча, 309 та қисқа кўча, автомобил йўли – 4 та. 1997 йилдан буён пойтахтнинг 4 та магистрал йўли номи ўзгартирилган ва 456 та янги ташкил этилган таркибий қисмларга ном берилган.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар