Нур-Султандаги халқаро турнирда қозоғистонлик боксчилар 11 та олтин медални қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinformn – Пойтахтда бокс бўйича «Елорда кубоги» халқаро турнири якунланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Мусобақа якунига кўра қозоғистонлик боксчилар 11 та олтин медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилишди.

Жумладан, 48 килограмм вазн тоифасида Темиртас Жусипов ўзбекистонлик Асилбек Жалиловни ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этди (4:1).

Сакен Бибосинов 51 кг вазнда кубалик Алехандро Кларо Фиссни ортда қолдирди (5:0).

Маҳмуд Сабирхан 54 килограмм вазн тоифасида хитойлик Фан Бо (5:0) устидан ғалаба қозонди.

Серик Темиржанов 57 кг вазн тоифасидаги беллашувларда кубалик Освел Дэвид Каваллерьони ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этди (3:2).

60 килограмм вазн тоифасида Саматали Тўлтаев ҳамюрти Талғат Сиримбетовни мағлуб этди (4:1).

63,5 кг вазн тоифасида Муҳамедсабир Базарбаули Санатали Тўлтаевни мағлуб этди (5:0).

67 кг вазн тоифасида 19 ёшли Абзал Серик Дулат Бекбауовни мағлуб этди (4:1).

Қозоғистон терма жамоаси сардори Асланбек Шимбергенов 71 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпиони япониялик Севонрет Оказавани мағлуб этди (4:1).

75 килограмм вазн тоифасида кубалик Йоэнлис Фелисиано Эрнандес Мартинес ўзбекистонлик Саиджамшид Жаъфаровни мағлуб этди (3:2).

80 килограммгача бўлган вазн тоифасида Нурбек Оралбай хитойлик Танглатихан Эрбиеке (3:2) устидан ғалаба қозонди.

Абзал Қуттибеков 86 кг вазн тоифасида кубалик Яиниер Аереога учинчи раундда (3:2) нокдаун тушганига қарамай, уни енгди.

92 килограммгача бўлган вазн тоифасида Айбек Оралбай ўз ҳамюрти Сағиндиқ Тоғамбайни мағлубиятга учратди (3:2).

Оғир вазн тоифасида Дамир Тойбай финалда ўзбекистонлик Лазизбек Муллажоновга имкониятни бой бериб қўйди (0:5).

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Қайрат Сатжанов ушбу мусобақада Абзал Серик каби ёшларнинг ҳам яхши жанг қилганини таъкидлади.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар