Нур-Султанда йилига 10 минг юк автомобили ва махсус техника ишлаб чиқарилади
24 Июнь 20:16

Нур-Султанда йилига 10 минг юк автомобили ва махсус техника ишлаб чиқарилади

NUR-SULTAN. Кazinform - «Астана – Янги шаҳар» МИЗ саноат паркида жойлашган корхона йилига 10 мингта юк автомобили ва махсус техника ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Астана – Янги шаҳар» МИЗ саноат паркида жойлашган лойиҳанинг умумий қиймати – 8,8 млрд тенге. Дастлабки босқичда корхонада йилига 11 минг 800 дона махсус техника йиғиш, бўяш ва пайвандлаш ишлари амалга оширилди. Иккинчи босқич тўлиқ ишга туширилгач, йилига 10 минг дона тўлиқ юк ва ихтисослаштирилган техника ишлаб чиқариш режалаштирилган», — дейилади Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.




Лойиҳанинг 2021-2025 йилларда амалга ошириладиган иккинчи босқичини ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайирбек Ўскенбаев завод фаолияти билан танишди. Вазир корхона нафақат ички бозорни махсус жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш, балки экспорт ҳажмини оширишга ҳам салмоқли ҳисса қўшишини таъкидлади.

Хорижий сармоя эвазига ишга туширилган мазкур корхонада бугунги кунда 250 нафарга яқин киши меҳнат қилмоқда. Завод автомобилларни пайвандлаш, бўяш ва йиғиш ишларини олиб боради. Бундан ташқари, махсус ихтисослаштирилган техникаларнинг синов намуналари йиғилади.





Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив