Нур-Султанда янги стадион қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтидаги Қажимуқан Мунайтпасули номидаги марказий стадион ўрнида янги стадион қурилади, деб хабар беради Kazinform шаҳар қурилиш бошқармасига таяниб.

Бошқармадан маълум қилишларича, 2 йил аввал стадион техник кўрикдан ўтказилган. Натижада объект авария ҳолатида эканлиги аниқланди. Хусусан, қурилиш иншоотлари эскирган.

«Бундан ташқари, ўтган йили ҳам стадион кўздан кечирилган эди. Хулоса қилиб айтганда, объект қулаш хавфи остидалиги аниқ бўлди. Унинг деворлари ва асосий устунлари эскирган.

Шу муносабат билан мавжуд стадион ўрнида янги стадион қуриш режалаштирилди. Бугун янги стадион лойиҳасининг ҳар томонлама экспертизадан ўтказилиши натижасида қурилишга рухсат берилди.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан, объект ҳозирда фойдаланилмаяпти. Бундан ташқари, қўшни ҳудудларга кириш чекланган. Стадионнинг техник ҳолати бўйича қўшимча текширув ўтказиш тўғрисидаги қарор фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ўтказилган текширувдан сўнг маълум бўлади», — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Сўнгги хабарлар