Нур-Султанда янги ҳиёбон очилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Тез орада янги ҳиёбонда волейбол ва баскетбол майдончалари, югуриш йўлакчаси, ворк-аут зонаси, пиёдалар инфратузилмаси ва дам олиш масканлари қурилиши режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги сайтига таяниб.

Нур-Султан шаҳрининг Алмати туманида, шаҳар Дўстлик уйи ёнида янги ҳиёбон қурилиб, кўчатлар ўтқазилди.

«Биз пойтахтни биринчи навбатда пиёдалар учун қулай бўлишига эътибор қаратган ҳолда ривожлантирмоқдамиз. Бунинг учун йилдан-йилга ободонлаштирилган жамоат жойлари сонини бир неча баробар оширмоқдамиз. Бу дам олиш ва сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш учун жойларни яратиш имконини беради. Бугун янада яхшилайдиган ва ривожлантирадиган бир қанча жойларга ташриф буюрдим. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, шаҳарнинг барча туманларида, жумладан, аҳоли турар жойларида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда», - деди Нур-Султан шаҳар ҳокими Алтай Кулгинов.

Шунингдек, дарё бўйидаги паркда («Городской романс» турар-жой мажмуасидан) аввалроқ болалар ва катталар учун бир нечта жойлар ободонлаштирилган.

Сўнгги хабарлар