Нур-Султанда яна бир истироҳат боғи барпо этилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Сентябр ойида бўлиб ўтадиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съезди доирасида пойтахтда янги истироҳат боғи очилади. Бугун унинг концепциясини ишлаб чиқиш учун танлов эълон қилинди. Бу ҳақда форумнинг расмий вакили Назим Жанғазинова Facebookдаги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Съезд доирасида Қозоғистондаги турли конфессиялар ва этнослар ўртасидаги бирдамлик, ҳамкорлик ва дўстлик рамзи бўлган табиий истироҳат боғи барпо этилади.Боғ пойтахтимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшади, – деб ёзади Назим Жанғазинова.

Шу муносабат билан съезд котибияти ва пойтахт ҳокимлиги мамлакат меъморлари, ландшафт дизайнерлари ва шаҳарсозлик мутахассисларини Есил дарёси бўйида истироҳат боғи концепциясини ишлаб чиқиш бўйича танловда иштирок этишга таклиф қилади. Эскиз таклифлари 20 августгача қабул қилинади.

Дарвоқе, 14-15 сентябр кунлари пойтахтда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съезди бўлиб ўтади. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қабулида бўлган Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаев мазкур тадбирга тайёргарлик жараёни ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Рим папаси Франциск Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездида иштирок этиш учун давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Рим папаси Фрацискнинг 13-15 сентябр кунларига мўлжалланган Қозоғистонга давлат ташрифи дастурини эълон қилди.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар