Нур-Султанда ягона мактаб формаси жорий қилинди
13:31, 14 Июль 2022
NUR-SULTAN. Kazinform – Таълим соҳасидаги давлат сиёсати тамойилларига риоя қилиш мақсадида Нур-Султан шаҳридаги барча таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ягона қора-кўк рангли мактаб формасига ўтиши жорий этилди, деб хабар беради Kazinform.
ҚР Таълим ва фан вазирининг буйруғига кўра, ягона мактаб формаси тасдиқланганидан сўнг шаҳар мактаблари раҳбарлари умумий мактаб ота-оналар йиғилишларида мактаб формасининг мувофиқлигига қўйиладиган талаблар ҳақида ота-оналарга маълумот беради.
Пойтахт таълим бошқармаси маълумотларига кўра, ота-оналар мактаб формасини ўз хоҳишига кўра танлайди.
Энг муҳими, сотиб олинган форма умумий талабларга жавоб бериши керак.
Фото: facebook.com/bilimastana