Нур-Султанда уч йилда асосий капиталга киритилган инвестициялар 25% ўсди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2016-2018 йиллар оралиғида Нур-Султан шаҳри бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар 25% ўсди. Бу ҳақда шаҳар тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестициялар бошқармаси хабар қилди.

Бугунги кунда пойтаҳтимизда бюджет инвестициялари ҳажми камайиб, хусусий инвестициялар ортиб бормоқда. 2016 йилгача инвестиция тузилмасининг 42%ини бюджет молиялаштирган бўлса, 2018 йил якунларига кўра бу кўрсатгич 17,6%га камайган. Бугунги кунда хусусий инвестициялар улуши 85,2%ни ташкил қилади. Бунга кичик бизнесни ривожлантириш орқали эришилган.

Инвестицияларни жалб қилишнинг асосий қуролларидан бири «Астана – жана қала» ва «Астана-Технополис» махсус иқтисодий зоналаридир.

«Астана – жана қала» МИЗ биринчи паркида 73 лойиҳа амалга оширилмоқда. Шундан 50-таси ишга туширилган, қолган 23 лойиҳа яқин 3 йил ичида ишга туширилиши режалаштирилган.

Маъсулиятсиз инвесторлардан эса уларга берилган ҳудудлар қайтариб олинмоқда. Шунинг натижасида 52,3 га участка бўшатилди.

«Астана – жана қала» МИЗ ҳудудини 8 минг гектаргача кенгайтириш ҳақида қарор қабул қилинган. Бу авария ҳолатидаги ва эски турар жойларни реновация қилиш ва ҳудудларни ўзлаштириш ҳисобидан амалга оширилади. Шу орқали 2 трлн танга инвестиция жалб қилинади, 400 янги ижтимоий объект қурилади. Жами 15 млн квадрат уй қурилиб, 160 минг янги иш ўрни яратилади.

«Астана-Технополис» МИЗда жами суммаси 334 млрд тангалик 9 лойиҳа рўйхатга олинган. Шундан иккитаси ІТ соҳаси лойиҳасидир.

Шу билан бир қаторда, Абу-Даби Плаза лойиҳасининг иккита қисмининг қурилиши якунланган. Бу - «Абу Даби Mall» савдо-кўнгилочар маркази ҳамда 14 қаватли «Scheraton» отели. Объект 6 блокдан иборатдир, уларнинг 91,8%и тайёр. Лойиҳа 2020 йил июнида якунига етказилиши кутилмоқда.

Нур-Султан шаҳри бўйича жами 2,8 трлн тангалик 200 лойиҳа бор. 2019 йилда жами 254,5 млрд тангалик 35 лойиҳа амалга оширилган.

Сўнгги хабарлар