Нур-Султанда туристик ахборот маркази очилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - 2023 йилда пойтахтда туристик ахборот маркази очилади. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳар инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ержан Балтаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Келгуси йилда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Кazakh Тourism миллий компанияси билан биргаликда пойтахтдаги Abu Dhabi Plaza мажмуаси ёнида туристик ахборот маркази очишни режалаштирмоқда. У ерда сайёҳларга тўлиқ маълумот берилади. Бундан ташқари, туристик операторлар харитаси ва улар ҳақида маълумотлар пайдо бўлади. Сайёҳлик маркази 4 тилда маълумотларни тақдим этади», — деди Ержан Балтаев журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Унга кўра, сайёҳлар мазкур марказда интернет ва компьютерлардан фойдаланган ҳолда ишлашлари мумкин.

– Шунингдек, марказда миллий маданиятдан маълумот берувчи ҳунармандлар бурчаги очиш режалаштирилган. Яъни сайёҳлар юртимиз маданияти билан яқиндан танишиши мумкин», - дейди у.

Бундан ташқари, ҳайъат раҳбари Call-марказ туристик марказ очилгандан сўнг фойдаланишга топширилишини таъкидлади. Сайёҳлар 24 соат давомида Call-марказга мурожаат қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар