+7 (701) 759 90 19
USD 432.23 EUR 506.79
RUB 5.45 CNY 64.44
Янгиликлар

Нур-Султанда тупроқсиз ва Қуёш нурисиз мева-сабзавот етиштириш технологияси ишлаб чиқилмоқда

10 Сентябрь 12:48
Баҳам кўринг:
Нур-Султанда тупроқсиз ва Қуёш нурисиз мева-сабзавот етиштириш технологияси ишлаб чиқилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтидаги иссиқхоналарда ҳосилдорликни ошириш учун агротехник тадқиқотлар олиб борилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Ҳокимликнинг расмий веб-сайтида ёзилишича, С.Сейфуллин номидаги Қозоқ агротехника университети олимлари Led system media компанияси ишлаб чиқариш майдонида сабзавот ва меваларни қуёш нурисиз етиштириш технологиясини ишлаб чиқмоқдалар.

Бунда Қуёш нурининг ўрнига нанофосфор билан тўлдирилган махсус ёруғлик диодли лампалардан фойдаланилади.

«Ҳозирда биз Led system media компаниясининг иссиқхонасида ушбу ўсимликлар учун қуёш нурларини тўлиқ алмаштириш усулини излаяпмиз. Биз натижага яқин турибмиз», - дейди Қозоғистон агротехника университети агрономия факултети қишлоқ хўжалиги ва ўсимликларни етиштириш кафедраси катта ўқитувчиси, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Арисгул Турлибекова.

Унинг сўзларига кўра, шимолий ҳудудларда, айниқса, қишда қуёш нурларининг етишмаслиги сезилади. Юқори радиация спектри туфайли лампалар меванинг ўсиши ва пишишини тезлаштиради. Улар, шунингдек, энергия тежаш учун энг самарали ҳисобланади.

Бундан ташқари, пойтахт иссиқхоналарида экинларни тупроқсиз етиштириш технологияси ўрганилмоқда.

«Улар гидропоникадан фойдаланадилар, яъни сабзавот ва мевалар томчилатиб суғориш орқали махсус субстратда етиштирилади. Шу орқали ўсимликлар витаминлар билан бойитилади. Ушбу усулнинг афзалликлари - бегона ўтлар ва ўсимлик касалликлари бўлмайди. Бундай иссиқхоналарда микроиқлим тартибга солинади. Бу сабзавот етиштиришнинг жуда юқори технологик усулидир», - дея тушунтирди Арисгул Турлибекова.

Унинг сўзларига кўра, ушбу усул билан олинган меваларнинг сифати иссиқхоналарда етиштириладиган мевалардан кам эмас. Олинган маҳсулотнинг кимёвий таркиби текширилган ва у барча керакли стандартларга жавоб беради.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив