Нур-Султанда Тошкентга 21,6 минг доллар билан учиб кетмоқчи бўлган йўловчи қўлга олинди
26 Май 10:53

Нур-Султанда Тошкентга 21,6 минг доллар билан учиб кетмоқчи бўлган йўловчи қўлга олинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан - Тошкент рейси йўловчиси ўзи билан 9 миллион тенге олиб кетмоқчи бўлган жойида тўхтатилди. Бу ҳақда Нур-Султан давлат даромадлари департаменти маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Әуежай-Астана» божхона бошқармаси ходимлари МХҚ Чегара хизмати ва Аэропорт назорати хизмати билан ҳамкорликда «Нур-Султан - Тошкент» рейси бўйича йўловчиларни божхона назоратидан ўтказиш чоғида қоидабузарликнинг олдини олди.

«Фуқаро Д қўл юкини рентген текширувидан ўтказгандан сўнг, йўловчи юк бўлимига чақирилган. Текширув давомида унинг сумкасидан 21 650 АҚШ доллари (9 миллион тенге) топилган. Мазкур ҳолат юзасидан маъмурий иш қўзғатилди», — дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 мартдаги Фармони билан Қозоғистондан 10 000 АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ миқдорда нақд хорижий валюта ва Миллий банк томонидан муомалага чиқарилган 5, 10, 20, 50 ва 100 граммлик аффинирланган олтин қуймалари ҳамда ALTYN BARYS, КÚMIS BARYS инвестиция тангалари, шунингдек, 100 граммдан ортиқ аффинирланган олтинни олиб чиқиш тақиқланади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив