Нур-Султанда тадбиркорликни ривожлантириш грантларига 345 млн тенге ажратилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда давлат грантлари учун 345 миллион тенге ажратилди. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳри инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қуаниш Сапаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Нур-Султан шаҳар инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси ҳар йили давлат грантларини ажратади. Жорий йилда давлат грантларига ҳужжатлар 1 апрелдан 15 апрелгача қабул қилинади. Умуман олганда, жорий йилда маҳаллий бюджетдан 345 миллион тенге маблағ ажратилди. Бу 69 та лойиҳа учун етарли. Ажратилган маблағларнинг 20 фоизи аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига йщналтирилади. Шундан 45 миллион тенге ёшлар грантлари учун ажратилади», - деди у.

Шу билан бирга, Куаниш Сапаров жорий йилда дастурга киритилган ўзгартиришлар ҳақида гапирди.

«Дастурда Нур-Султан шаҳрида ўз фаолиятини амалга оширишни режалаштирган якка тартибдаги тадбиркорлар ёки масъулияти чекланган жамият сифатида рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари иштирок этишлари мумкин. Умуман олганда, ҳар бир грант миқдори 5 миллион тенгегача. Грантда иштирок этиш, янги бизнес ғояларни амалга ошириш учун бизнес-лойиҳанинг мажбурий шартлари қуйидагилардан иборат: янги бизнес ғоя яратиш, тадбиркор сўраган грантнинг 10 фоизининг мавжудлиги, янги иш ўринлари ташкил этилиши», - деди бошқарма бошлиғи ўринбосари.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар