Нур-Султанда тадбиркорликни бошлаш учун бериладиган грант миқдори 2 баравар ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида жорий йилда бизнес очиш ниятида бўлган фуқаролар учун давлат томонидан ажратиладиган грантлар миқдори ошди. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳар Бандликка кўмаклашиш давлат марказининг Тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Бақит Бекенов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Янги бизнес ғояларни амалга ошириш учун бериладиган давлат гранти миқдори жорий йилда 200 БҲМ (636 000 тенге)дан 400 БҲМ (1 225 200 тенге) га ошди. Ушбу маблағларни фуқаролардан уларни қайтариш талаб қилинмайди. Грант дастур иштирокчиларига фақат бир марта берилади», - деди Бақит Бекенов.

Унга кўра, жорий йилда тадбиркорлик фаолиятини бошлашга тайёр бўлган 350 нафар фуқарога грант ажратиш кўзда тутилган.


Сўнгги хабарлар