Нур-Султанда сув полосидан Олимпиада лицензияси учун Осиё чемпионати бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 12-16 февраль кунлари Нур-Султанда илк маротаба сув полосидан Олимпиада лицензияси учун Осиё чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Миллий олимпия қўмитаси маълум қилишича, пойтахтимизда ташкил этиладиган қитъа биринчилигида Токио Олимпиадасига йўлланма берилади.

«2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи иккита лицензияни қўлга киритиш учун Осиё минтақасидан 4 та эркаклар, 6 та аёллар жамоаси беллашади. Ушбу жамоалар орасида биринчи ўринга эга бўлганларгина Олимпиадага боради. Аёллар ўртасидаги мусобақада Хитой, Қозоғистон, Япония, Ўзбекистон, Сингапур ва КХДР терма жамоалари иштирок этади. Эркаклар ўртасида Қозоғистон, Эрон, Хитой ва Жанубий Корея жамоалари баҳслашади», - дейилган хабарда.

Муаллиф: Кунсултан Отарбай

Сўнгги хабарлар