Нур-Султанда Сурия бўйича олий даражадаги халқаро учрашув бўлиб ўтади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йил 7-8 июл кунлари Нур-Султанда Сурия бўйича 16-халқаро саммит бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Учрашувда иштирок этадиган барча хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда COVID-19 ПЗР тести (чет элликлар учун) натижаси тўғрисида маълумотнома ўтказишлари керак.

«Қозоғистон ОАВ вакиллари COVID-19 га қарши эмланганлиги тўғрисида электрон паспортга эга бўлиши керак. Тадбир бўлиб ўтадиган жойга кириш «Ashyq» иловаси орқали ҳам амалга оширилади», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар