Нур-Султанда Сурия бўйича Астана жараёни музокаралари бошланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сурия бўйича Астана жараёнида иштирок этувчи барча томонлар Нур-Султанга етиб келди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Сурия бўйича Астана жараёнида иштирок этувчи барча делегациялар Қозоғистон пойтахтига етиб келди. Икки томонлама ва уч томонлама форматдаги музокаралар бугун эрталаб бошланди»

, — деди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров.

Томонлар Суриядаги вазият, жумладан, гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий вазият, Сурия конституциявий қўмитасининг Женевада фаолиятини қайта тиклаш истиқболлари, ишончни мустаҳкамлаш чоралари, гаровга олинганларни озод қилиш, бедарак йўқолганларни қидириш, суриялик қочқинларнинг ватанига қайтиши учун шароит яратиш каби масалаларни муҳокама қилмоқда.

«Музокаралар якунлари бўйича Қўшма баёнот ўқиб эшиттириладиган ялпи мажлис эртага куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтади. Ялпи мажлисдан сўнг барча аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ташкил этилади»

, — деди А.Смадияров.

Аввалроқ Сурия бўйича Астана жараёнининг навбатдаги раундидида иштирок этишини барча томонлар тасдиқлаганини хабар қилгандик.


Сўнгги хабарлар